Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хорижий инвесторлар кенгашининг ялпи мажлисидаги нутқи

Ҳурматли учрашув иштирокчилари! Ҳурматли Одиль Рено-Бассо хоним! Қадрли дўстлар! Сизларни Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб турганимдан хурсандман. Аввало, ҳурматли Рено-Бассо хоним, ислоҳотларимизни доимий қўллаб-қувватлаб келаётганингиз ва Кенгаш фаолиятидаги самарали раислигингиз учун сизга чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. Шу билан бирга, бугунги анжуманда қатнашаётган барча халқаро ташкилотлар ва хорижий компаниялар раҳбарларига самимий эҳтиромимни изҳор этаман.…

Президентимиз Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ташаббуси билан…

Президентимиз Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ташаббуси билан Марказий Осиё ва Кавказ инвестиция кенгашларининг минтақавий альянси ташкил этилаётганини ўз вақтида қабул қилинган қарор сифатида баҳолади. Бозор қанчалик катта ва қоидалар қанчалик уйғун бўлса, минтақа давлатларига сармоялар оқими шунча кўпаяди. Шу маънода, бу муҳим ташаббус келгусида умумий инвестиция маконини яратиш йўлидаги дастлабки…

Президент Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда

Президент Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда. Давлатимиз раҳбари форумда қатнашаётган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро молия институтлари, йирик компаниялар, жамғармалар, ва етакчи ишбилармонларни қутлади. Бу йилги форумда дунёнинг 100 та давлатидан 4 мингга яқин хорижий меҳмонлар қатнашмоқда. “Сизларнинг иштирокингиз халқаро миқёсда Янги Ўзбекистон тараққиётига бўлган ишонч тобора ортиб…

Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бошланади

Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бошланади. Давлатимиз раҳбарининг форумдаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Telegram, YouTube ва Facebook даги расмий саҳифаларида томоша қилинг.

Ўзбекистон Президенти АҚШнинг етакчи молиявий институтлари билан инвестициявий ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди

Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Эксимбанки президенти ва раиси Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэк билан учрашув ўтказди. Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмонлар давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Музокаралар давомида мазкур институтларнинг Ўзбекистонда инфратузилмани…

Албания Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

16 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Албания Республикаси Президенти Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Албания давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан…

Наркожиноятларга қарши жавобгарлик кескин кучайтирилади

Наркожиноятларга қарши жавобгарлик кескин кучайтирилади Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик таҳдидларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тақдимот билан танишди. ✅ Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган қонун билан Жиноят кодексига “Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар” номли янги боб киритилмоқда. ⚡️ Эндиликда ноқонуний нарколабораториялар ташкил этиш, наркотиклар савдосига раҳнамолик қилиш, бангихоналар ташкил…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Петербург халқаро иқтисодий форумидаги нутқи

Ҳурматли Владимир Владимирович! Ҳурматли давлат ва ҳукумат раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Авваламбор, Россия Федерацияси Президенти, ҳурматли Владимир Владимирович Путинга мазкур форумга таклиф этгани ва самимий меҳмондўстлик учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Шунингдек, Танзания Президенти Самия Сулуҳу Ҳасан хонимни, Хитой Халқ Республикаси Раиси ўринбосари Хан Чжэн жанобларини қутлайман. Ўзининг ўттиз йиллик фаолияти давомида жаҳон миқёсидаги энг…

Кимё саноатини жадал ривожлантириш вазифалари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 июнь куни кимё саноатини жадал ривожлантириш ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Иқтисодиётимиз жадал ривожланиб, сўнгги йилларда саноат тармоқларида 3 минг турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани таъкидланди. Бундан 9-10 йил аввал мамлакатимизда кимё маҳсулотларининг асосий қисмини минерал ўғитлар ташкил қилган. Кейинги…

Маданият ва санъат фидойилари шарафланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 майдаги фармони билан маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланган эди. Бугун пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлатимиз раҳбари тадбирда сўзга чиқиб, мамлакат қудрати нафақат иқтисодий кўрсаткичлар, балки унинг маънавияти, маданияти, адабиёт ва санъати…