Харид қилинган маиший товарларнинг носозлиги маълум бўлса нима қилиш керак?

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозим. Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати…

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ СОҲАСИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

Рақобат қўмитаси электр энергия соҳасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳудудлар кесимида тизимли ишлар олиб бормоқда. Жумладан, Сирдарё вилояти мисолида Сирдарё вилоятида фаолият олиб борувчи “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ ҳорижий корхонаси раҳбариниг электр таьминоти корҳонаси ходимлари томонидан корхонада энергоаудит текшируви ўтказилган бўлиб, мазкур текширув хулосалаларига кўра электр таьминотидан 370 млн сўмга яқин қарздорлик…

Лабораториядаги тиббий хато: нотўғри таҳлиллар учун ким жавобгар бўлади?

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига тиббиёт муассасаларида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатсизлиги юзасидан фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мана шундай мурожаатлардан бирида фуқаро В.Ч. клиник лаборатор текширув натижаларидан қониқмаганини билдирган. Хусусан, фуқаро Тошкент шаҳрида жойлашган “SWISS LAB” МЧЖнинг Чилонзор тумани филиалида 15 турдаги лаборатория текширувидан ўтиш мақсадида 698 000 сўм миқдордаги тўловни амалга оширган. Лаборатория…

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН ЭЪСЛАТМА!

Сўнгги вақтларда Рақобат қўмитасига кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар кўпайган. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 1700 га яқин  мурожаатлар келиб тушган. Кўрилган чоралар натижасида  20 млрд сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Ушбу ҳолатлар юзасидан республикадаги 129 та қурувчи корхоналарнинг шартномалари таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди: 80 фоиз шартномада қурувчи корхоналарга қайта ҳисоб-китоб…

Йўловчилар таксичилардан нега норози? ёхуд кечиккан, қўшимча ҳақ олган таксичиларга танбеҳ берилди

Йўловчилар таксичилардан нега норози? ёхуд кечиккан, қўшимча ҳақ олган таксичиларга танбеҳ берилди Ҳар куни эрта тонгдан ишга ёки ўқишга борувчилар жамоат транспортининг асосий фойдаланувчилари ҳисоб­ланади. Керакли манзилга ўз вақтида, бехавотир етиб олишда кўпчилик автобус, метро ёки минибуслар хизматидан фойдаланса, бошқалар такси ёхуд йўловчи машиналарга мурожаат қилишади. Хуллас, ҳар ким ўз эҳтиёжи ва моддий имкониятидан келиб…

БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАРНИНГ ЗАРАРЛИ ЖИҲАТЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Бутун дунёда биологик фаол қўшимчалар одамларнинг кунлик истеъмол маҳсулотига айланиб улгурди.  Бугунги кунда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва телеграм мессенжерида ташкил этилган гуруҳ ва каналлар орқали овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар, сувларнинг тиббиётда даволаш қийин бўлган касалликларни даволаш ва олдини олишда (профилактикада) энг мақбул ва самарали восита кўринишида тарғибот қилиш кучаймоқда. Бунда…