Мазкур учрашувни Рақобат қўмитасининг раиси Ҳалилилло Турахужаев кириш сўзи билан очиб бериб: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти чоғида қўмита фаолиятини жамоатчиликка очиқлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритишни кучайтириш кераклиги ҳақида топшириқ берилганлигини маълум қилди, шунингдек, Қўмита ҳузурида “Иқтисодчилар музокара платформаси” ташкил этилишининг асосий мақсад ва вазифаларига тўхталиб ўтди.
Иқтисодчилар музокара платформасининг таркиби: мустақил иқтисодчилар, экспертлар, халқаро ва миллий миқёсдаги тадқиқотчи олимлар ҳамда Парламент ва давлат органлари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналар ҳамда 10дан ортиқ ОАВдаги иқтисодий таҳлилчи ва блогерлардан иборат.
Платформа аъзолар таркиби билан танишиш. (https://economistclub.uz/)