Профессор Сезар Ҳидалго иштирокида онлайн тренинг
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази German Sparkassenstiftung билан ҳамкорликда Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси ҳаммуаллифи, профессор Сезар Ҳидалго иштирокида онлайн ўқув тренинг ташкил этилмоқда.
Мавзу: “Маҳаллий саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда экспорт рақобатбардошлигини ошириш”
9 сентабр, 2026 йил
14:00–16:00 — тренинг давомийлиги 2 соат
Онлайн тренингга қўшилиш учун ҳавола: https://us06web.zoom.us/j/89344426131
Мавзуга қизиқувчи давлат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, тадбиркорлар ва соҳа мутахассисларини онлайн тренингда иштирок этишга таклиф қиламиз.








