#ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Рақобат қўмитаси ҳамкорлигида халқаро экспертлар иштирокида 2026 йил 26 июнь куни Рақамли технологиялар вазирлиги конгресслар марказида “Глобал ноаниқлик шароитида барқарор иқтисодий ўсиш драйвери сифатида рақобат сиёсати чоралари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади.
Шунингдек, конференция доирасида жорий йил 25 июнда Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказида халқаро экспертлар иштирокида рақобатни ривожлантириш ва бозорлар монополлашувига қарши курашиш соҳаларида хорижий амалиёт ва тажрибани ўрганишга қаратилган ўқув семинари ўтказилади.
Конференцияда таниқли халқаро экспертлар, Ўзбекистондаги халқаро молия институтлари ваколатхоналари раҳбарлари ва экспертлари, хорижий давлатларнинг ҳамкор рақобат органлари раҳбарлари ва вакиллари, рақобат ҳуқуқи ва иқтисодиёт соҳасидаги академик ҳамда илмий доира вакиллари, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг иштирок этиши кутилмоқда.








