Рақобат қўмитаси томонидан 497 млн сўмга яқин асоссиз даромад олгани аниқланган 26 та дорихоналарга иш қўзғатилди
Рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали олиб борилган ўрганишлар давомида айрим дорихона ва улгуржи сотувчилар томонидан савдо устамаларига амал қилинмаётгани маълум бўлди.
Бошқарма томонидан вилоятдаги 26 та дори воситаларини улгуржи сотувчи субъектларда ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишлар натижасида дори воситаларини сотишда белгиланган улгуржи референт нархлардан юқори нарх қўлланилгани ва шу орқали жами 497 млн сўмга яқин асоссиз даромад олингани аниқланган.
Натижада Махсус комиссия томонидан референт нархларга амал қилмай, асоссиз нархларни ошириб сотган дори воситаларини улгуржи сотувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.








