Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларининг тегишли моддалари талаблари бузилиши билан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилиниб, мазкур қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилган эди. (https://t.me/RaqobatGovUz/9796)
Бироқ, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Қўмита Махсус комиссиянинг ушбу қарор ва кўрсатмасидан норози бўлиб, бир неча суд инстанцияси тартибида мурожаат қилишига қарамасдан суд инстанцияларида шикоят қаноатлантирилмасдан Қўмитанинг қарор ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди.