15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишланган халқаро конференцияда жамоатчилик кенгаши иштироки ва билдирилган янги фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар.
15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишланган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаол иштирок этди. Мазкур нуфузли анжуманда давлат органлари вакиллари, халқаро ташкилотлар экспертлари, соҳавий мутахассислар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Конференция давомида қўмита раис…









