Ўзбекистон Президенти Осиё тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши доирасида ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 59-йиллик йиғилишининг очилиш маросимида иштирок этди. “Тараққиёт чорраҳалари: минтақанинг ўзаро боғлиқ келажагини илгари суриш” шиори остида ўтказилаётган форумда 100 дан ортиқ мамлакатдан 4 мингдан зиёд экспертлар, шунингдек, хорижий ҳукуматлар, халқаро молия ташкилотлари, етакчи банклар ва компаниялар вакиллари иштирок…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишидаги нутқи

Ҳурматли Масато Канда Жаноблари! Ҳурматли банк бошқарувчилари! Хонимлар ва жаноблар! Сизларни Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилишида кўриб турганимдан беҳад мамнунман. Бундай нуфузли анжуманнинг юртимизда ўтказилаётгани бизга албатта ғурур ва ифтихор бағишлайди. Бир неча минг йиллик тарихга эга, Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган диёримиз қадимдан Шарқ ва Ғарбни, Шимол ва Жанубни боғловчи марказ бўлиб…

Рақобат қўмитаси нотариал шартномалардан «эски қарздорликни янги эгасига юклаш» ҳақидаги бандни олиб ташлаш ташаббусини илгари сурмоқда

Рақобат қўмитаси нотариал шартномалардан «эски қарздорликни янги эгасига юклаш» ҳақидаги бандни олиб ташлаш ташаббусини илгари сурмоқда Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, фуқаролар кўчмас мулкни сотиб олгандан сўнг, айрим ҳолларда собиқ мулкдорга тегишли бўлган коммунал қарздорликлар янги мулкдор зиммасига юклатилмоқда. Бу амалиёт “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига номувофиқ ҳисобланади. Унга кўра, шартномада истеъмолчи ҳуқуқларини…