БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ 47 та АВТОМОБИЛГА ГАЗ ТЎЛДИРИШ ШОХОБЧАЛАРИГА НИСБАТАН РАҚОБАТГА ҚАРШИ ТИЛ БИРИКТИРИШЛАР ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
Рақобат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинглар давомида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 2024 йилнинг 6 декабрига қадар 1 м³ сиқилган газ учун чакана нарх 3 850 сўмдан 3 950 сўмгачани ташкил этган бўлса-да, 2024 йилнинг 7-9 декабрь кунлари 1 м³ газ учун чакана нарх 4 150 сўмгача яъни 8 фоизгача ошгани қайд…