Носоз автомобилни таъмирлатиш учун сервисга юборилди
Ижтимоий тармоқ орқали “Асоссиз равишда ўзимга тегишли бўлган автомобилимни 46 кундан бери таъмирлаб бермасдан ушлаб туришибди” мавзусида мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда фуқаро Х.Р. «AVTOGRAND-AND» МЧЖдан 24.01.2024 йилда шартномага асосан “ADM JIZZAH”да ишлаб чиқарилган…