Геология соҳасидаги ишларнинг жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни геология ишларини кенгайтириш, фойдали қазилмаларнинг истиқболли конларини аниқлаш ва ўзлаштириш режаларига бағишланган тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда саноатни ривожлантириш бўйича қўйилган катта марраларга эришишда иқтисодиётни минерал ресурслар билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда юртимизда геология соҳасини трансформация қилиш доирасида унинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди, илмий изланишлар ва кадрлар тайёрлаш кучайтирилди.…