“UZBEKISTAN AIRPORTS” АЖга ЯГОНА ТАКСИ ХИЗМАТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИБ РАҚОБАТНИ ЧЕКЛАШГА ОЛИБ КЕЛАДИГАН ҲАРАКАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИШ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ КЎРСАТМА БЕРИЛГАН

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан  “Uzbekistan Airports” АЖга тегишли  “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” МЧЖ ҳудудидаги автотураргоҳлар учун тўловлар миқдори оширилганлиги, шунингдек, аэропорт ҳудудида фақат ягона такси хизмати йўлга қўйилиши натижасида бошқа тадбиркорлик субъектлари киришига сунъий тўсиқлар қўйилганлигидан норозиликлар билдирилиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Қўмита томонидан тадбиркорлик…