Қўмита вакиллари Қозон шаҳрида Антимонопол сиёсат бўйича йиғилишида иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари Россия Федерацияси Монополияга қарши курашиш федерал хизматининг таклифига асосан, жорий йил 16-18 февраль кунлари Қозон шаҳрида Антимонопол сиёсат бўйича давлатлараро кенгаш ҳузуридаги Реклама бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди. Мазкур тадбир Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик…