Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Samsung Electronics Uzbekistan компанияси истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиб, мижозларига берган товари рекламадагидек эмас чиқди…” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида маҳсулотнинг ишлаш қобилияти тўлиқ тикланганлиги, қурилма ёқилиши, тизим юкланиши ва штат режимида ишлаши аниқланган. Бироқ, реклама маълумотида қайд этилган Apple TV иловаси харид қилинган телевизор модели учун Ўзбекистон ҳудудида қўллаб-қувватланмаслиги боис “Samsung Electronics Uzbekistan” ХК МЧЖ томонидан истеъмолчидан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда 11 200 000 сўм миқдорида компенсация тўлаб берилиши таъминланди.

