Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш та’сирини баҳолаш бўйича
ҲИСОБОТ
| 1. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, номи ва реквизитлари | Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йилдаги 776-сонли “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 5-боби Ташқи реклама:
23-модда. Ташқи реклама ва ахборот обйэктлари (конструксиялари); 24-модда. Ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот обйэктларини (конструксияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ; 26-модда. Ташқи реклама ва ахборот обйэктларига (конструксияларига) доир асосий талаблар. |
| 2. | ТСТБни ўтказувчи давлат органи ёки ташкилоти | Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва исте’молчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси |
| 3. | Ваколатли органларнинг хулосалари олинганлиги | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
| 4. | Сана | |
| Тартибга солиш та’сирини баҳолаш натижалари | ||
| 5. | Хулоса
ТСТБдан ўтказиш натижалари бўйича: Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йилдаги 776-сонли “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 5-бобида Ташқи реклама 23-моддасида ташқи реклама ва ахборот обйэктлари (конструксиялари) аниқ белгилаб берилган. Бу эса қонунчиликни татбиқ этишда асосий зарур нормалардан ҳисобланади. Шунингдек, 24-моддасида ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот обйэктларини (конструксияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ юридик ёки жисмоний шахсларга ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон ауксионлар асосида берилиши мумкинлиги, Реклама жойи паспорти муддати ўтганидан кейин юридик ёки жисмоний шахслар ташқи реклама ва ахборот обйэктларини (конструксияларини) ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон ауксион якунлари бўйича ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинлиги, хусусий мулк бўлган биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот обйэктларини (конструксияларини) ўрнатиш мулкдор билан тузилган шартномалар асосида амалга ошириш мумкинлиги белгиланган. Ушбу норма ташқи реклама обйэктини ўрнатиш бўйича ҳуқуқнинг вужудга келиши ва унинг даҳлсизлигини белгилаб берганлиги сабабли, керак ҳисобланади. Қонуннинг 25-моддасида, реклама жойининг паспортини олиш, амал қилиш муддатлари, давлат мулки бўлган ер участкасига ўрнатиш ижара ҳуқуқи асосида берилиши, давлат мулки бўлган бинога ёки иншоотга ташқи реклама ва ахборот обйэктини (конструксиясини) ўрнатиш учун эса реклама жойи паспортининг эгаси билан ижара шартномаси тузиш лозимлиги, давлат мулки бўлган ер участкасидан, бинодан ёки иншоотдан вақтинчалик фойдаланиш имкони бўлмаганда, ҳокимликларнинг қарорларига кўра монтаж қилганда ёки демонтаж қилинганда компенсатсия тўланиши белгиланган. Ташқи реклама ва ахборот обйэктларига (конструксияларига) доир асосий талаблар Қонуннинг 26-моддасида белгиланган бўлиб, бунда хавфсизлигининг умумий техник регламентида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши, фақат реклама тарқатиш мақсадида фойдаланилиши, паспорти берилган кундан э’тиборан олти ой ичида чизмасига мувофиқ ўрнатилиши, моддий маданий мерос обйэктларига, йўл белгиларига ва светофорларга, уларнинг тиргакларига ёки ҳаракатни тартибга солиш учун мўлжалланган бошқа ҳар қандай қурилмага ўрнатиш, шунингдек туташ ҳудуддаги ободонлаштириш элементларини бузган ҳолда ўрнатиш та’қиқланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу нормалар ташқи реклама соҳасини тартибга солишда асосий талабларни тўлиқ қамраб олганлиги сабабли унга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш ёхуд бекор қилиш мақсадга номувофиқ ҳисобланади. |
|
| 6. | Ҳужжатнинг та’сир доираси катта ва кичик тадбиркорлик субйэктлари;
Қонуннинг амал қилиши реклама тайёрланган жойдан қат’и назар, агар мазкур реклама Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга ва тарқатишга қаратилган бўлса, рекламанинг айланиши соҳасидаги барча муносабатларга нисбатан татбиқ этилади; Реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар, шунингдек реклама тарқатувчилар рекламага оид фаолият субйэктларидир. |
|
| 7. | Ҳужжатнинг натижадорлиги ва самарадорлиги
Республика бўйича тадбиркорлик субйэктлари томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2025-йилда ташқи реклама жойининг паспортини расмийлаштириш юзасидан 44 539 та мурожаатлар келиб тушган, шундан 24 585 та (710 та паспорт алмаштириш, 4 549 та хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларга, 19 326 та автотранспорт воситасига) аризалар кўриб чиқилган ва реклама жойининг паспортлари расмийлаштирилган. 2026-йил 1-чорагида эса ташқи реклама жойининг паспортини расмийлаштириш юзасидан Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2025-йилда ташқи реклама бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий буджетга 99 млрд. 596,8 млн. сўм миқдордаги маблағлар келиб тушиши та’минланган. Шунингдек, 2026-йил 1-чорагида ташқи реклама бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий буджетга 21 млрд. 731,3 млн. сўм миқдордаги маблағлар йўналтирилган. Шу сабабли, ушбу норма айнан амалдаги таҳрирда самарали ишлаётганлигини кўриш мумкин. |
|
| 8. | Ҳужжатнинг ижобий ва салбий оқибатлари
Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йилдаги 776-сонли “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 5-боби Ташқи реклама соҳасини тўлиқ қамраб олган ва тартибга солади. Ушбу талаблар амалиётга татбиқ этилиши натижасида Ташқи реклама бозори иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш ҳамда соҳада шаффофликни та’минлашга қаратилган “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилди. Натижада автотранспорт ва бошқа ташқи реклама обйэктларини паспортлаштириш ЯИХДП орқали рўйхатга олиниб, барча шартномалар бўйича тўловлар онлайн биллинг тизими назоратига ўтказилди. Республика миқёсида ташқи реклама обйэктини ўрнатишга бўлган ҳуқуқ учун ойлик йиғимлардан тушадиган маблағлар миқдори 2023-йил давомида 8 млрд.ни ташкил этган бўлса, 2025 йилда 12 баробарга ортиб, 99,5 млрд. сўмни ташкил этган. |
|

