РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ХОДИМИ — ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ!

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ХОДИМИ — ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ! Жорий йилнинг 10–15 ноябрь кунлари Туркия Республикасининг Мерсин шаҳрида спортнинг универсал жанг тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Қўмита бош мутахассиси Абдуллаев Азамхон Хусан ўғли 95 килограммдан юқори вазн тоифасида барча рақибларидан устун келиб, 1-ўринни эгаллади ва Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди! Азамхон Абдуллаевни ушбу улкан ғалаба билан самимий табриклаймиз!…

«COMPETITION & CONSUMER PROTECTION AI CHALLENGE – 2026» республика хакатони

«COMPETITION & CONSUMER PROTECTION AI CHALLENGE – 2026» республика хакатони РАҚОБАТЛИ БОЗОР УЧУН СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЕЧИМЛАРИНИ ЯРАТИНГ! Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бутунжаҳон рақобат кунига бағишлаб «AI Competition & Consumer Protection Challenge 2026» республика хакатонини ташкил этади. Хакатон 2026 йил 2–4 декабрь кунлари ўтказилади. Иштирокчилар 48 соат давомида долзарб муаммоларни…

27 та концерт рекламасида ижро шакли кўрсатилмагани учун реклама берувчилар огоҳлантирилди

#Реклама 27 та концерт рекламасида ижро шакли кўрсатилмагани учун реклама берувчилар огоҳлантирилди Рақобат қўмитаси Instagram саҳифалари ва ташқи реклама объектларида жойлаштирилган 27 та концерт рекламасида фонограмма ёки жонли ижро ҳақида ахборот берилмаганини аниқлади. Ўрганишда Лолита, Ани Лорак, Mayot, Николай Фоменко, Иззат Шукуров, «Уммон» гуруҳи, Райҳон Ганиева ва Ғайбулла Турсунов концертларининг Instagram’даги рекламаларида шундай ҳолатлар қайд…