#Кун_рақами
Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда
Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 1 745 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Жорий йилнинг йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 942 млрд сўмлик 510 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган.
Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш, савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, «Гулистон туман Ободонлаштириш бошқармаси»нинг 1 млрд сўмга яқин, «Сардоба туман Тиббиёт бирлашмаси»нинг 600 млн сўмга яқин ва «Сирдарё туман 71-сонли болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати»нинг 277 млн сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 50 дан ортиқ мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган.
Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.








