#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фьючерс шартномалари бўйича янги тартиб тасдиқланди: тадбиркорлар манфаатлари ҳимоя қилинади
Рақобат қўмитаси томонидан маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро товар биржаларида фьючерс шартномалари асосида савдо қилиши ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиб тасдиқланди.
Муҳими, мазкур масала халқаро ҳамкорлик доирасида АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлант
ириш дастури (CLDP) билан имзоланган “Ҳамкорлик йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлардан бири ҳисобланади.
Юқоридагилар асосида соҳада аниқ ҳуқуқий тартиб белгиланди.
Фьючерс шартномаси нима?
Бу — товарни (базавий активни) келажакда жорий бозор нархларида сотиш ёки сотиб олиш бўйича халқаро товар деривативлари савдоларига қўйиладиган контракт.
Янги тартиб тадбиркорларга қандай имкониятлар беради?
➡️халқаро товар биржаларида электрон тизим орқали фьючерс шартномаларини тузиш;
➡️нархлар ўзгариши билан боғлиқ молиявий хавфларни бошқариш;
➡️воситачилар томонидан мижозлар маблағларининг алоҳида ҳисобини юритиш;
➡️хизмат тарифлари ва савдо операциялари бўйича очиқ маълумот ҳамда ҳисоботлар олиш.
❗️Эътиборли жиҳати: ушбу фьючерс шартномалари доирасида товарларни жисмоний етказиб бериш назарда тутилмайди. Тадбиркорлар савдоларда ўз ҳисобидан иштирок этади ва молиявий таваккалчиликларни мустақил бошқаради.
Янги тартиб маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро биржаларда иштирок этиши учун ҳуқуқий асос яратиб, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Маълумот учун: ушбу тартиб, мазкур Низом расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.








