ЭЪЛОН
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
🗓 Сана: 2026 йил 23 сентябрь
Кун тартиби:
🔹 «Бизнес ривожининг асосий омили — мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги» мавзусидаги халқаро тренинг якунлари юзасидан ахборотни эшитиш;
🔹 Тадбиркорлик фаолиятида мижозга йўналтирилган ёндашувни ривожлантириш, ҳалол рақобат тамойилларини мустаҳкамлаш ҳамда тадбиркорларнинг истеъмолчилар ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий билимини ошириш масалаларини муҳокама қилиш;
🔹 Халқаро ва миллий экспертлар томонидан тақдим этилган тажриба ва таклифларни амалиётга татбиқ этиш масалаларини кўриб чиқиш;
🔹 Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклиф ва тавсияларини муҳокама қилиш.







