Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинкадан нон буюртма қилгандик, бугунги санани ёзиб қўйиб эски нонни солиб сотишаркан…” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда мазкур савдо шохобчасидан буюртма асосида харид қилинган ноннинг санаси янги бўлишига қарамай моғорлаган ҳолда эканлиги маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида компания томонидан савдо шохобчасида хатоликка йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган, масъулиятни кучайтириш бўйича қўшимча тушунтиришлар олиб борилган ва сотилаётган маҳсулотларни меъёрда сақлаш ва яроқлилик муддатини назоратини олиб бориш кучайтирилди.
“ANGLESEY FOOD” МЧЖ “Корзинка” томонидан харидордан юзага келган ноқулай ҳолат бўйича узр сўраган ҳолда истеъмолга яроқсиз нон маҳсулотига тўланган маблағ қайтариб бериши таъминланди.



