Норматив–ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича
ҲИСОБОТ
| 1. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, номи ва реквизитлари | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 16 майдаги 136-сонли қарори (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат олиш) |
| 2. | ТСТБни ўтказувчи давлат органи ёки ташкилоти | Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси |
| 3. | Ваколатли органларнинг хулосалари олинганлиги |
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси. |
| 4. | Сана | 20.08.2026 йил |
| Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари | ||
| 5. | Хулоса
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори билан Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган бўлиб, ушбу Низом хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартибини белгилайди. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш ва натижаси бўйича сертификат тақдим этиш мазкур корхоналарга божхона тариф имтиёзларини қўллаш ва бу орқали, хорижий инвестициялар учун қулай ва жозибадор инвестицион муҳитни яратиш мақсадида амалга ошириб келинади. Шунингдек, мазкур Низомда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификатнинг йўқлиги ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган умумий тартибда амалга ошириладиган олиб келишни чеклашга асос ҳисобланмаслиги белгиланган. Мазкур тартибга асосан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулк ваколатли орган томонидан (“Ўзбекэспертиза” АЖ) аниқланиб бу ҳақида сертификат тақдим этилгач божхона имтиёзлари Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига (297-модда) асосан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга тақдим этиб келинган. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-812-сон Қонунига асосан Божхона кодексининг 297-моддаси иккинчи қисмининг Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида Низом амалда ишламай қолган, яъни ушбу Низом асосида сертификат олган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи нормалар (ҳуқуқий асослар) Божхона кодексидан чиқариб ташалган. Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарорини амалда ишламаётганлиги сабабли бекор қилиш таклиф этилади. |
|
| 6. | Ҳужжатнинг таъсир доираси
I. Тартибга солиш усули таъсир кўрсатаётган объектлар: 1) хорижий инвестициялар; 2) хорижий корхоналар томонидан импорт қилинадиган мол-мулклар; 3) божхона божлари. II. Тартибга солиш усули таъсир кўрсатаётган субъектлар: 1) хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар; 2) бошқа тадбиркорлик субъектлари. |
|
| 7. | Ҳужжатнинг натижадорлиги ва самарадорлиги
Божхона қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги “Ягона дарча” БАТ орқали 2020 – 2023 йиллар давомида 4 226 та ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат тақдим этилган бўлиб, 2024-йилдан бошлаб тақдим этилмасдан келинмоқда. Сабаби, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-812-сон Қонунига асосан Божхона кодексининг 297-моддаси иккинчи қисмининг Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2020 – 2023 йиллар давомида 4 226 та ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат тақдим этилган бўлиб, бу йилига ўртача 1408 та сертификат тақдим этилганлигини кўрсатади. Бироқ, ушбу тартиб хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим мол-мулклар (товарлар)ни импорт қилишда (Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланадиган божсиз олиб кириладиган товарлар рўйхатида мавжуд бўлмаган товарлар импортида) маҳаллий тадбиркорлик субъектларига нисбатан устунликлар бериши мумкин. |
| 8. | Ҳужжатнинг ижобий ва салбий оқибатлари
Салбий: 1) устав фондида (устав капиталида) чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ўз эҳтиёжи учун мол-мулкларни божхона божисиз импорт қилишда бошқа корхоналар (устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши ўттиз уч фоиздан кам бўлган) ва маҳаллий корхоналарга нисбатан устунликлар беради; 2) бир хил бозорда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро рақобатлашишга бўлган қизиқишини пасайтириши мумкин; 3) божхона божлари ҳисобидан давлат бюджетига тушадиган тушумларни камайишига олиб келиши мумкин. Ижобий: 1) тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиради; 2) чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сонини ортишига олиб келиши мумкин; 3) чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни улар фаолиятининг дастлабки икки йили давомида қўллаб-қувватлаш орқали уларни иқтисодий қийинчиликлардан (шунингдек, тўловга қобилиятсизликдан) ишончли ҳимоя қилиши мумкин. Иқтисодий соҳага таъсири Тартибга солиш усули чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш орқали чет эллик инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилишда самарали усул бўлиши ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сонининг ортишига олиб келиши мумкин. Бироқ, шу билан бирга, давлат бюджетига тушумлар камайишига ҳам олиб келиши мумкин. Рақобат муҳитига таъсири Мазкур тартибга солиш усули чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва бошқа корхоналар ўртасидаги рақобатни бевосита чекламасада, ўзаро рақобатлашишга бўлган қизиқишни билвосита пасайтириши ва якунида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга бошқа корхоналар (устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши ўттиз уч фоиздан кам бўлган) ва тўлиқ маҳаллий бўлган корхоналарга нисбатан афзалликлар бериши мумкин. Атроф-муҳитга таъсири Тартибга солиш усулининг атроф-муҳитга тўғридан-тўғри сезиларли таъсири мавжуд эмас. У асосан ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатларни тартибга солади, шунинг учун табиий ресурслар ёки экотизимларга бевосита босим ўтказмайди. Шу билан бирга, қоғоз ҳужжат айланмаси орқали чекланган миқдорда ресурс сарфи мавжуд бўлиши мумкин. |
Мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ва маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларига оид МАЪЛУМОТЛАР

