Ҳозирда дори воситасини рўйхатдан ўтказиш талаблари қийинлашганлиги сабабли, айрим тадбиркорлар томонидан ушбу таркибли маҳсулотларни БФҚ ҳамда озиқ-овқат қўшимчалари сифатида рўйхатга ўтказиш ҳолатлари мавжуд. Хусусан, Қўмитага келиб тушган мурожаат юзасидан ўрганишлар ўтказилганда қуйидагилар аниқланди,
“Jo‘rabek laboratories” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган “ОРСА” дори воситаси бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан БФҚ сифатида рўйхатга олинганлиги ва мурожаатдаги барча маҳсулотларга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эксперт комиссиясининг тегишли қарорларига мувофиқ, биологик фаол қўшимчасига (БФҚ) рухсатномалар берилган.
Ҳолат юзасидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказини жалб этган ҳолда ўрганиш ўтказилганда:
“KIFTI-OB DORI DARMON” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “KIFTI” ORSA номли БФҚ маҳсулоти ҳақиқатан ҳам дори воситаси таркибига мос келиши аниқланди ва маҳсулотни ўрнатилган тартибда дори воситаси сифатида рўйхатдан ўтказиш тавсия этилди. Бундан ташқари,
“MALIKA LABORATORIES” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “ORS”;
“HVARA” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “ORSI MAX”;
“VITALLY” XK томонидан ишлаб чиқарилган “ОРСАСОЛ” ;
“MADINA FARM MED” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “FITA ORSA” номли БФҚ маҳсулотлари йўриқномаларида дори воситасига хос бўлган хусусиятлар яъни турли касалликларни даволаш ва олдини олиш учун қўлланиши хусусида нотўғри маълумотлар келтирилган.
Шундан сўнг ваколатли орган томонидан юқоридаги ишлаб чиқарувчиларга:
аниқланган барча камчиликлар бартараф этилгунга қадар ишлаб чиқаришни тўхтатиш;
БФҚ маҳсулотини барча савдо тармоқларидан қайтариб олиш ва бу ҳақда ваколатли органга ахборот бериш;
корхоналар томонидан олинган рухсатномаларни қонунда белгиланган тартибда Санэпидқўмитага қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Юқоридагиларга асосан, Қўмита томонидан ваколатли органларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқарувчиларга жавобгарлик масаласини кўриш ҳамда ушбу йўналишдаги тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Каналга уланиш https://t.me/RaqobatGovUz