Жорий йилнинг 27-феврал куни Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан Қўмита ҳудудий органлари ходимлари учун “Товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таҳлил қилиш” бўйича навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди.
Ўқув курсларида: Республиканинг 14 та худудий орган ходимлари иштирок этди.
Мазкур ўқув курсларда:
Товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Бозорнинг товар ва географик чегараларини аниқлаш;
Бозор субъектларини ва бозор улушларини аниқлаш;
Рақобат муҳитини таҳлил қилишда фойдаланиладиган ахборотлар тўплами;
Бозорга киришдаги тўсиқлар ва концентрация даражаси;
Устун музокара кучи ва устун мавқени аниқлаш мезонлари;
Мавзулари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Семинар якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.