Рақобат қўмитаси томонидан ўз ваколатлари доирасида биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлари реализацияси ҳолати мониторинг қилиб борилмоқда.
Хусусан, Қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан “Bektemir-Spirt eksperimental zavodi” АЖга нисбатан барда маҳсулотини сотишда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари, хусусан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилди.
… Қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.