Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов 27-28 февраль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Минтақавий рақобат марказининг 20 йиллигига бағишланган конференцияда иштирок этди.
Ушбу тадбирда рақобат сиёсати, бозорни либераллаштириш ва саноат сиёсатидаги ўзгаришларни муҳокама қилишди.
Ташриф доирасида у Венгрия рақобат идораси президенти жаноб Чаба Балаж Риго билан ҳам учрашув ўтказди.