Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг Қорақалпоғистон Республикасига “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалий ташрифи бўлиб ўтди.
Ўрганишлар давомида Элликқалъа ва Тўрткўл туманларидаги маҳаллалардаги мавжуд муаммолар ҳамда белгиланган дастур ижроси ва амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Хусусан, “Тупроққалъа” МФЙда 3 та насос ва 1,5 км суғориш тармоғини, “Элликқалъа” ОФЙда 1 та насос ва 1 км суғориш тармоғини тортиш, шунингдек, “Базиргон” МФЙда 5 км ариқни бетонлаш ҳамда электр энергияси барқарорлигини таъминлаш, интернет сифатини ошириш ва ички йўлларни таъмирлаш бўйича муаммолар тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан зарурий вазифалар белгиланди.
Дастурга киритилган муаммолар тингланиб, уларни ҳал этиш масалаларини тезлаштириш юзасидан тегишли масъул ташкилотларга мурожаатлар киритилиши бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.