Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси
Турахужаев Ҳалилилло Собиржонович
Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси
Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz
Турахужаев Ҳалилилло Собиржонович 1972 йил 21 январда Наманган вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, “Дўстлик” ордени соҳиби.
1992-2008 йиллар – Ўзбекистон Республикаси суд тизимида турли лавозимларда фаолият юритган, хусусан, Олий суд судьяси, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси (2014-2017 йй);
2008-2017 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида турли лавозимларда фаолият юритган, хусусан, давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосар;
2017-2020 йиллар – Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори;
2020-2021 йиллар – Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори;
2021-2024 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Турахужаев Ҳалилилло Собиржоновични Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига сайлади.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари
Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz
Қаюмов Асадулла Уролович 1984 йил Сурхондарё вилоятида туғилган.
2007 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2013 йил Япониянинг Веседа университетининг магистратура йўналишини тамомлаган.
У биринчи фаолиятини 2007 йилда Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган ва бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимигача кўтарилиб 2010 йилга қадар фаолият юритган.
2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2011-2013 йй. – Веседа университети (Япония), Бизнес бошқаруви магистранти бўлган.
2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2017-2019 йилларда- “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Иқтисодий таҳлил ва ишлаб чиқаришни прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи,
2019-2019 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари халқаро рейтинглар билан ишлаш ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси бош инспектори,
2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг иқтисодий ривожланиш соҳасида тизимли таҳлил қилиш ва янги ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси бош инспектори лавозимларида ишлаган.
2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-38-сонли Қарорига асосан Қаюмов Асадулла Уролович Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари
Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz
Карабаев Фаррух Эсаналиевич 1981 йилда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида туғилган.
У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича бакалавр ва жаҳон иқтисодиёти ва геосиёсати мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.
Фаррух Карабаев институционал инновацияларни амалга ошириш, иқтисодий тараққиёт, самарали давлат бошқаруви, рақобат, норма ижодкорлиги, бизнес ва инвестиция муҳитини яхшилаш каби давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари бўйича таркибий ўзгартириш ва ислоҳотларни амалга ошириш бўйича давлат идоралари ва халқаро ташкилотларида 15 йиллик тажрибага эга.
У 2008 йилдан буён монополияга қарши давлат органи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва БМТнинг Тараққиёт Дастурининг лойиҳаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-38-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланган.
Раиснинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси
Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: g.qodirova@antimon.gov.uz
Қодирова Гўзал Тошкенбоевна 1986 йилда Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган.
2009 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг “Ўзбек филологияси” факультетини тамомлаган.
2020 йилда А.Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида магистратурани якунлаган.
2010-2018 йилларда таълим муассасаларида ишлаган.
2019-2021 йиллар Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида матбуот котиби.
2020-2021 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида фаолият юритган.
2021-2023 йиллар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.
2023 йил 31 мартдан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритмоқда.
Раиснинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси
Телефон: 71-207-47-00
Қабул кунлари: Душанба-Жума, 09-00 дан 11-00 гача
E-mail: info@antimon.gov.uz
Усмонов Отабек Одилбек ўғли 1994-йилда Наманган вилоятида туғилган.
Маълумоти бўйича: Юриспруденция, ҳуқуқ магистри (Давлат бошқарув ҳуқуқи йўналиши), мамлакат ва минтақалар тарихи мутахассисликларини тамомлаган. Ҳозирги вақтда, мустақил тадқиқотчи юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
2016-2017 йиллар “O‘zbektelekom” Акциядорлик компаниясида шартнома асосидаги маслаҳатчи консультант.
2017-2020 йиллар “SCIENSE PROGRESS” МЧЖ бошқарувида юрисконсульт, Бош юрисконсульт.
2019 – йил Буюк Британия Academic Technology Approval Scheme (ATAS) халқаро тадқиқотлар марказида малака ошириш курси тингловчиси.
2020-2021 йиллар LLC “DIGITAL WORLD” (Рақамли дунё) жамияти марказий бошқарувида Юридик хизмат бошлиғи.
2021-2023 йиллар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш Стратегик дастурларни ишлаб чиқиш ва энг яхши амалиётларни жорий этиш, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, Раис ёрдамчиси.
2023 – йил 31 мартдан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритмоқда.