Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланди:

 

  • Қўмита, унинг ҳудудий органлари ва таркибий тузилма ташкилотлари ходимларининг ҳисобини юритишга қаратилган чораларни амалга оширади;
  • шахсий, ишчанлик ва профессионал сифатлари ва иш тажрибаларига мувофиқ Қўмита тизими учун кадрларни танлаш ва жойлаштириш;
  • ходимларни амалий фаолиятига қараб уларнинг ишчанлик ва маънавий (одоб-аҳлоқ) жиҳатдан ўрганиш, ходимларнинг меҳнат самарадорлигини белгилаш (аниқлаш);
  • Қўмита олдига қўйилган вазифаларни бажарилишини таъминлашга қодир бўлган раҳбар кадрлар резервини (заҳирасини) шакллантириш;
  • Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш, раҳбарлар ва мутахассисларни, шу жумладан ҳудудий бошқармалар ва таркибий тузилма ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларини иш услуби ва шаклларини  такомиллаштириш, зиммага юклатилагн вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажаришда  уларнинг масъулиятини ошириш;
  • Қўмита тизими ходимларининг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва кафолатларини таъминлаш.

Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Бошқарма қуйидаги  функцияларни бажаради:

 

  • Қўмита марказий аппаратининг таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда Қўмита тизимини тегишли мутахассис кадрлар билан бутлашни ташкил этиш;
  • Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотларини юқори малакали кадрлар билан бутлаш ишларини мувофиқлаштириш;
  • Қўмита раҳбариятининг қуйидаги масалалар бўйича  топшириқларига тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни таъминлаш:
  • а) Қўмита марказий аппарати, ҳудудий органлари ва таркибий тузилма ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларини лавозимга тайинлаш, лавозимини ўзгартириш ва ишдан бўшатиш;
  • б) лавозим маошлари ва шахсий устамаларни белгилаш (ўрнатиш);
  • в) пенсияларни тайинлаш;
  • г) ходимларни рағбатлантириш (мукофотлаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва х.к);
  • д) мукофотга тақдим этиш (шу жумладан, Давлат мукофотлари ва Қўмитанинг Фахрий ёрлиғи);
  • е) интизомий жазоларни қўллаш;
  • ходимлар таркибини сифат даражаларини таҳлил қилиш ва кадрлар танлаш, кадрлар билан ишлашни янада такомиллаштириш бўйича Қўмита раҳбариятига таклифлар киритиш;
  • ходимларнинг ишчанлик ва профессионал сифатларини ўрганиш, уларни  меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши,  лавозим мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариши юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Ходимлар томонидан ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
  • Ҳодимлар ҳаракатланишини ўрганиш, кадрлар қўнимсизлигини (оқимини) таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотлари томонидан меҳнат қонунчилиги ва Қўмитанинг кадрлар масалалари бўйича қарорлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш;
  • Раҳбар лавозимларга номзодларни кўрсатиш учун кадрлар резервини (заҳирасини) шакллантириш;
  • Қўмита тизимида кадрлар ротацияси бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • Аттестация учун ҳужжатларни тайёрлаш ва уни ўтказиш, аттестация комиссияси тавсиялари бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
  • Кадрларни танлаш масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
  • Белгиланган тартибда статистика ҳисоботларини тузиш ва статистика органларига топшириш;
  • Кадрлар масалалари бўйича Қўмита Ҳайъати йиғилишига материалларни тайёрлаш;
  • Қўмитанинг марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар ва таркибий тузилма ташкилотларини номенклатурадаги ходимларининг шахсий делолари ва бошқа ҳужжатларини юритиш, сақлаш ва уларни сақлаш учун архивга топшириш;
  • Мавзуга бағишланган маълумотларнинг электрон базасини юритиш;
  • Кадрлар бўйича ҳужжат айланиши ва хизматлар кўрсатишни автоматлаштирилган дастурларини жорий қилиш ва ундан фойдаланиш;
  • Қўмита марказий аппарати ходимларини меҳнат дафтарчаларини юритиш, сақлаш ва ҳисобини олиб бориш;
  • Қўмита марказий аппарати ходимларини хизмат сафарлари бўйича буйруқларни тайёрлаш ва расмийлаштириш;
  • Қўмита марказий аппарати ходимларини меҳнат таътиллари жадвалини тузиш, унга риоя этилишини назорат қилиш ва меҳнат таътилини бериш тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириш;
  • Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотлари раҳбарларига таътиллар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш;
  • Бошқармага берилган ваколатлар доирасида фуқаролар ва Қўмита ходимларидан тушган хатлар, таклифлар, аризалар ва мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш:
  • Қўмита марказий аппарати ходимларига эгаллаган лавозимлари тўғрисида маълумотларни бериш;
  • Қўмитада ишлаган вақтини (стажи) тасдиқловчи архив маълумотномаларини тақдим этиш;
  • Меҳнат қобилиятини йўқотганлик тўғрисидаги варақаларни расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш;
  • Кадрларни тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, раҳбарлар ва мутахассисларни, шу жумладан ҳудудий бошқармаларнинг рахбарлари ва мутахассисларини ишлаш усули ва шаклларини такомиллаштириш, олдинга қўйилган ва вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича масъулиятни ошириш бўйича тизимли тадбирларни ташкил этиш;
  • Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотлари ходимларини марказий аппаратда стажировка ўтишини ташкил қилиш;
  • Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича дастурлар, режаларни ишлаб чиқиш ва бажарилишини мониторинг қилиш;
  • Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотларига кадрларни танлаш, ишга жойлаш, малакасини ошириш бўйича  ташкилий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
  • Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларини малакасини ошириш бўйича аниқ  ўқитиш дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
  • Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотлари ходимларини марказий аппаратда стажировка ўтишини ташкил қилиш;;
  • олий ўқув муассасалари талабаларини Қўмитанинг таркибий бўлинмаларида стажировка ўтишини ташкил қилиш;
  • Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилма ташкилотлари ходимларини марказий аппаратда стажировка ўтишини ташкил қилиш;
  • Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари бўйича норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва Қўмита Ҳайъати йиғилиши қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш;
  • кадрларни тайёрлаш (ўқитиш) масалаларига бағишланган симпозиумлар, конференциялар, семинарлар, “Давра суҳбатлари” ҳамда ўқиш турларини ташкил этишда қатнашиш;
  • ўқишга, шу жумладан чет элларда стажировка ўтиш учун номзодларни тайёрлаш (танлаш) ва номзодлар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;
  • Бошқарма қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам  бажаради.