Жорий йилнинг 11-12 феврал кунлари Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан “Микро молия ташкилот ходимлари учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди.
Ўқув курсларида: Республикадаги 30 дан ортиқ микро молия ташкилот ходимлари иштирок этди.
Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”, «Реклама тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунларининг мазмун-моҳиятлари, шунингдек устун мавқе, монополия, инсофсиз рақобат холатини аниқлаш, реклама ва табиий монополияга қўйиладиган асосий талаблар хамда рақамли платформаларга нисбатан монополияга қарши талаблар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.