Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи А.Мухаммадиев ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилотлар, жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Мазкур очиқ мулоқот давомида, жисмоний ва юридик шахслардан 30 га яқин мурожаат ва таклифлар қабул қилинди.
Жумладан,
➡️ фуқоро О.Ташпулатовнинг газ таъминотидан асоссиз қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳамда янги газ ҳисоблагични ўрнатиш;
➡️ “NAVOIY KOMMUNAL BSK” МЧЖ вакилининг табиий газдан 2024 йил май-ноябрь ойларида қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича ўрнатилган тартибни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифи;
➡️ Мебель ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи “FORMULA UYUTA” МЧЖ вакилининг сув таъминоти томонидан ҳисобланган нореал қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари қабул қилиниб, тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.
Шунингдек, ёғ-мой ишлаб чиқарувчи “ZAMIN-AGRO OIL” МЧЖ вакили ишлаб чиқарган маҳсулотларини биржа савдоларига чиқариш юзасидан, “Товар хом-ашё биржаси” вилоятдаги вакилининг биржа савдоларига қўйиладиган АИ-80 маркали бензин маҳсулотини биржа савдоларига қўйиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан, “TASVIRIY OYINA POLIGRAF SERVIS” ХК вакилининг давлат ташкилотлари томонидан ижтимоий материалларни ташқи реклама объектларига жойлаштиришдаги меъёрлар юзасидан таклифлари тингланди ва уларни кўриб чиқиш юзасидан тегишли таклифлар киритилиши белгиланди.
Маълумот ўрнида. Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан 2024 йил якунлари бўйича жами 1100 га яқин ва 2025 йил I-чораги давомида 600 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.
Амалга оширилган ишлар натижасида, 2024 йил давомида 13,5 млрд сўмдан ортиқ ҳамда 2025 йил I-чорагида эса 1 млрд сўмга яқин пул маблағлари истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.