Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2025 йилда марказий аппарат ходимлари ўртасида ташкил этилган спорт тадбирлари доирасида навбатдаги стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди.
Қизғин ва жонли ўтган мусобақада иштирокчилар эпчиллик, тезкор қарор қабул қилиш ва аниқлик бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Беллашувларда фаол қатнашган барча ходимларимизга ташаккур билдирамиз ҳамда ғолибларни самимий қутлаймиз!
Спорт билан ҳаётга ҳаракат ва фаоллик қўшинг!