Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
Матбуот анжумани Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлар марказида 14 март куни соат 10.00да бўлиб ўтади.
Рақобат қўмитаси барча оммавий ахборот воситалари ва интернет саҳифаси ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади.