Айни вақтда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлар марказида тадбир бўлиб ўтмоқда.
Тадбир ҳамкори – German Sparkassentiftung for International Cooperation.
Тадбирни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Карабаев очиб берди. Ўз нутқида у истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича долзарб масалаларга тўхталиб ўтди.
Ушбу тадбир истеъмолчилар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва адолатли ҳамда барқарор истеъмол маданиятини шакллантиришга қаратилган муҳим ташаббуслардан биридир.