15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишланган семинарлар якуни
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
Наманган вилояти Чуст туманида “Мен ёш истеъмолчиман” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловда тумандаги 63 та мактабнинг 9-11 синф ўқувчиларининг орасидан ғолиблари аниқланиб уларнинг устозлари махсус диплом ва эсдалик совғалари билан такдирландилар. Шунингдек, туманда жойлашган умумтаълим мактабларида ва Турон халқаро университетида профессор, ўқитувчи ва талабалар иштирокида тарғибот учрашувлари ташкил этилди. Учрашув давомида ўқувчи ёшларга истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
Навоий Давлат университети ва Навоий Давлат кончилик ва технологиялари университетида ёшлар иштирокида талабалари учун семинар ўтказилди. Тадбир давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бўйича ва ҳуқуқлар бузилган тақдирда кимга ва қай тартибда мурожаат қилиш кераклиги ҳақида муҳим маълумотлар берилди. Шунигдек, вилоят умумтаълим мактабларида ҳам тарғибот тадбирлари олиб борилди.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Қарши шаҳридаги «Журналистлар уйи»да «Мурожаат ва натижа. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда вилоятда фаолият олиб бораётган бир қатор оммавий ахборот воситалари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Қарши Халқаро инновацион университети ва INNOVA EDUCATION ўқув марказида “Истеъмолчи рақамли муносабатларда”, «Ҳуқуқий билим – истеъмолчи ҳимояси кафолати» мавзуларида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан истеъмолчининг асосий ҳуқуқ ва манфаатлари, тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечими ҳақида маълумот берилди.
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
Андижон давлат тиббиёт институти ва Андижон давлат чет тиллари институтида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида истеъмолчилар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, онлайн дўконлардан маҳсулот ҳарид қилганда нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги, маҳсулот сифатсиз бўлган тақдирда кимга ва қай тартибда мурожаат қилиш кераклиги, коммунал хизматлар истеъмоли нима дегани ва унда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади, каби мавзуларда сўз борди. Бошқарма ходимлари талабалар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб бердилар.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
Термиз давлат Педагогика институтида ўқув семинар, ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Семинар давомида талабалар ҳамда ўқувчи ёшларга истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида, молиявий хатарларни аниқлаш, фирибгарликдан ҳимояланиш ва истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини билиш юзасидан тавсиялар берилиб, ёш истеъмолчилардан таклиф ва тавсиялар тингланди.
Барча фуқароларни истеъмолчилик маданиятини оширишга ва ўз ҳуқуқларини билишга чорлаймиз!