“Реклама тўғрисида”ги Қонунининг Бухоро вилоятидаги ижроси, шунингдек, ташқи ёзувлар (пешлавҳа, эълон ва ахборот матнлари)нинг давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи аъзоси – Рақобат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Г.Қодирова ҳамда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси А.Рустамов Бухоро вилоятидаги туманларга ташриф буюрди.
Ишчи гуруҳ томонидан:
Савдо ва хизмат кўрсатиш масканлари ҳамда ташқи реклама воситаларининг амалдаги қонун талабларига мослиги ўрганилди. Шунингдек, реклама тарқатувчи тадбиркорлар билан учрашиб, тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди.
Ҳурматли тадбиркорлар “Давлат тили ҳақида” ҳамда “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига қатъий риоя қилишингизни, ташқи реклама, тарғибот воситаларини давлат тилида ёзилишини таъминлашингизни сўраймиз.