Андижон вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларини тизимли ўрганиш мақсадида Рақобат қўмитаси раҳбарияти томонидан Андижон вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбир доирасида вилоят ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари билан бевосита мулоқот қилиниб, бизнес юритиш жараёнида учрайдиган тўсиқлар, монелик ҳолатлари ва соғлом рақобат муҳитини таъминлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув давомида тадбиркорлар ҳамда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаат ва таклифлар қабул қилинди.
Жумладан,
🔘 “ZARI-87” МЧЖ вакилининг талабаларга иссиқ овқат етказиб бериш бўйича аутсорсинг хизмати давомида дуч келаётган муаммолар тўғрисида;
🔘 “FACTOR ELEKTRONICS” МЧЖ вакили томонидан тендерда иштирокчиларни бахолашда буюртмачи томонидан ҳужжат талаблари нотўғри қўлланилганлиги ва рақобат принсинлари бузилганлиги тўғрисида;
🔘 “AGRO SAVDO KELAJAK RAVNAQI” МЧЖ вакили томонидан танлов (тендер) натижаларидан норозилик билдириб, танлов комиссиясининг баҳолаш қарорини текшириш ва унга ҳуқуқий баҳо берилиши тўғрисида;
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда соғлом рақобат муҳитини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.








