РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “AVESTA KOMFORT EKO-GAZ” МЧЖга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташқи реклама воситасини ноқонуний ўрнатиш, рекламаларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида жойларда тизимли равишда ўрганиш ва мониторинг тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, Сирдарё туманида фаолият олиб борувчи “AVESTA KOMFORT EKO-GAZ” МЧЖга қарашли АГТКШ томонидан автомобиль йўлининг қатнов қисмига яқин йўлакка паспортлаштирилмаган ноқонуний ташқи реклама конструкцияси ўрнатилганлиги аниқланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар…