Марғилонда 25 минг аҳолига мўлжалланган уй-жойлар қурилади
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида аҳоли зич яшайди. Яқин келажакда бу нуфус ошиб боради. Ёш оилаларга ва келгуси авлодларга муносиб шароит яратиш мақсадида Президентимиз шаҳарда янги массив қуриш ғоясини илгари сурди. Ташриф чоғида бу борада марғилонлик нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан маслаҳатлашилди. – Мамлакатимизнинг кўп жойларида янги массивлар, шаҳарчалар қураяпмиз. Марғилонликларнинг яшаш шароитларидан, уй-жойларга эҳтиёжидан хабарим бор.…