Тармоқ ва ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш ва куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича вазифалар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 июнь куни энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Энергетика тармоғини ривожлантириш ва барқарор фаолиятини таъминлаш, энергия манбаларини ва генерация қувватларини кўпайтириш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши. Шу билан бирга, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланмасдан, тармоқ ва ҳудудларда,…