Президент намунавий йўл инфратузилмасини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманида янги лойиҳа асосида таъмирланган автомобиль йўлини кўздан кечирди. Бухоро вилоятида 15 минг 400 километр автомобиль йўллари мавжуд. Шундан 486 километри халқаро аҳамиятга эга. Уларда кунига ўртача 45-50 мингта транспорт воситалари ҳаракатланади. Шу йил 29 январда ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бу соҳага алоҳида тўхталиб, йўлларни сифатли қуриш, кўчалар бўйида хизматларни…

Саноат ҳудуди ёнида “Янги Ўзбекистон” массиви қад кўтарди

Президент Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди. Ҳудудда илгари бунчалик кенг кўламли қурилиш бўлмаган эди. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 13 августдаги қарорига мувофиқ “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганидан кейин саноат жадал суръатга кирди. Ундаги заводларда келгусида минглаб одамлар иш билан таъминланади. Қолаверса, юртимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам мутахассислар келиб ишлайди. Уларга қулайлик,…

Бухорода йирик мажмуалар қурилиши бошланди

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифи улкан лойиҳаларга асос бўлиши яхши анъанага айланган. Бу гал ҳам шундай бўлди – Бухоро вилоятида йирик энергетика ва транспорт мажмуаларининг қурилиши бошланди. Мамлакатимизда сўнгги 5 йилда қайта ишлаш саноати ҳажми 1,4 баробарга кўпайиб, биргина ўтган йилда 553 триллион сўмни ташкил этди. Бухорода эса бу кўрсаткич 1,6 баробарга ошиб, 30 триллион сўмга…

Шавкат Мирзиёев бухоролик фаоллар билан суҳбатлашди

Давлатимиз раҳбари Қоракўл туманида жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлашди. Бухоролик нуронийлар ижтимоий давлат тамойили асосида жойларда инсон манфаатлари таъминланаётганини айтишди. Замонавий мактаб ва институтлар ташкил этилиб, болалар таълим-тарбиясига имкониятлар кенгаймоқда. Аҳолининг саломатлиги доимий назоратда. Иқтисодий-ижтимоий дастурлар натижасида туманларга саноат кириб бораяпти, маҳаллалар обод бўлмоқда. Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилишга кенг йўл очилган. Сайхунобод тажрибаси асосида…

Саноат маҳсулотлари ва янги лойиҳалар тақдимот қилинди

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятининг саноат кўргазмаси ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Саноат тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда режалаштирилган лойиҳалар ҳамоҳанг тақдимот қилинди. Кўргазмада иситиш тизимлари учун катта ва кичик қозонлар, оғир ва енгил саноат учун деталлар, турли ўлчам ва қувватдаги совутгичлар, электротехника ускуналари, мотоцикллар кўздан кечирилди. Шунингдек, давлат харидларини тартибга солиш механизми намойиш этилди.…

ТАДБИРКОРЛАРГА ТАБИИЙ ГАЗ БЎЙИЧА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН МАБЛАҒЛАР ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилишда, Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тизимли ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йил давомида икки тадбиркорлик субъектининг жами 15,0 млрд сўмлик манфаатларини ҳимоя қилиниши таъминланди. Маълумот учун: Тошкент вилоятидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчаси фаолиятини кўрсатувчи МЧЖ Қўмитага 2024 йил апрель ойида мурожаат қилиб, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Тошкент вилояти филиали…

“Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида биринчи завод ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи арафасида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида “Enpipe” корхонаси ишга туширилди. Умумий қиймати 58 миллион доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилди. Хитой, Туркия, Нидерландия ва Испаниядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилиб, йилига 300 минг тонна металл қувурлар ишлаб чиқариш ташкил этилди. Тўғри чокли услубда тайёрланувчи бу қувурлар юқори босимга…

Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи – тарихга ҳурмат ифодаси

Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни Бухоро вилоятига келди. Ташриф хайрли амалдан – Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мажмуа янада обод қилиниб, тарихий аслият тикланмоқда. Зиёрат чоғида ушбу ишлар кўздан кечирилди. Аввало, Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак тикланди. Энди зиёратчилар Баҳоуддин…

Президент Бухоро вилоятига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Ташриф дастуридан иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва йирик объектлар қурилишига старт бериш, маҳаллалар ҳаёти билан танишиш ўрин олган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилиши режалаштирилган. Ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланади.

Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун юртимизга келган Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди. Илм-фан, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ушбу нуфузли минтақавий тузилма билан конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришнинг…