Ўзбекистон Президенти “Meridiame” компанияси раиси билан учрашди

Самарқандда ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Meridiame” компанияси раиси Тьерри До билан учрашди. Компания Европа, Шимолий Америка ва Африкада инфратузилма соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади. Ўн битта мамлакатда офисларига эга. Активлари – 18 миллиард евро. Учрашувда компаниянинг “Янги Тошкент”ни барпо этиш доирасида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама…

Ўзбекистон Президенти “Semmaris” компанияси раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Semmaris” компанияси раиси Стефан Лаяни билан учрашди. Компания йиллик айланмаси 9 миллиард евро бўлган дунёдаги энг катта озиқ-овқат логистика марказининг эгасидир. Бутун жаҳон бўйлаб самарали улгуржи озиқ-овқат бозорларини қуриш ва бошқаришда илғор тажриба тўплаган. Давлатимиз раҳбари компаниянинг Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида агрологистика мажмуаларини қуриш борасидаги…

“EDF” компанияси раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “EDF” компанияси раиси ва бош директори Люк Ремон билан учрашув ўтказди. «EDF» дунёдаги атом электр станцияларини бошқариш бўйича энг йирик компания бўлиб, активлари қиймати 427 миллиард долларни ташкил этади. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тарқатиш билан шуғулланади. Суҳбатда Президентимиз компаниянинг Сирдарё ва Сурхондарёдаги…

Ўзбекистон Президенти «Orano» компанияси раиси билан учрашди

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг расмий ташрифи доирасида Самарқанд шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Orano» компанияси раиси Клод Имовен билан учрашди. “Orano” – уран ва ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг йирик компанияси, активлари қиймати 29 миллиард евродан ортиқни ташкил этади. Учрашувда геология-қидирув ишлари ва уран қазиб чиқариш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш…

Ўзбекистон ва Франция етакчилари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Самарқанд шаҳрида қўшма бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг ишида икки давлат раҳбарлари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил ноябрь ойида Францияга расмий ташрифи давомида ҳам ушбу мамлакат ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашган. Ўшанда савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш юзасидан аниқ…

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Қўшма баёнот қабул қилдилар. Ҳужжатда икки давлатнинг ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтариш нияти қайд этилган. Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолатига ҳамда турли соҳаларда давлатлараро муносабатларни чуқурлаштириш истиқболларига баҳо берилган, томонлар халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга, долзарб глобал…

Ўзбекистон ва Франция делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди. Давлатимиз раҳбари учрашувни очар экан, Франция Президентига расмий шахслар, етакчи компаниялар раҳбарлари, таниқли маданият ва фан арбобларидан иборат нуфузли делегация бошчилигида Ўзбекистонга келгани учун миннатдорлик билдирди. – Бу сизнинг Ўзбекистон-Франция дўстлик ва кўп қиррали…

Ўзбекистон ва Франция Президентлари икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олдилар

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув аввалида мамлакатимиз етакчиси Франция Президентининг Ўзбекистонга охирги 30 йилдаги илк ташрифи тарихий аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади. Эммануэль Макрон давлатимиз раҳбарига ташриф билан келиш таклифи ҳамда Франция делегациясига кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Франция…

Франция Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун, 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Франция етакчисини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди. Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 2-3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.…