ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ:

 – Яширин реклама нима ва уни қандай ажратиш мумкин? МУТАХАССИС ЖАВОБИ… Шерзод Махамадилиев, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи. ЯШИРИН РЕКЛАМА  — рекламадан фойдаланувчининг идрокига унинг ўзи англамаган ҳолда махсус видеоиловалардан (қўш овозли ёзувдан) фойдаланиш йўли билан ҳамда бошқа усуллар билан таъсир ўтказадиган реклама. Яширин реклама номақбул реклама ҳисобланади ва уни…

Бухоро вилояти бўйича бандлик дастури кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида аҳоли бандлигини таъминлашга доир таклифлар тақдимоти билан танишди. Давлатимиз раҳбари вилоятларга ташрифлари чоғида биринчи галда ишсизлик масаласига эътибор қаратиб, уни камайтиришни асосий вазифа қилиб қўяди. Бу борада барча ҳудудларда манзилли дастурлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда Бухоро вилоятида 1 миллиондан зиёд меҳнатга лаёқатли аҳоли бўлиб, шундан 76 минг нафари ишсиз. Ҳар…

Шавкат Мирзиёев: Мустақил тарихимизда биринчи марта бундай шаҳар қураяпмиз

Президент Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Янги Тошкент шаҳрининг Бош режаси лойиҳаси билан танишди. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллион нафарни ташкил қилмоқда. Кўплаб уй-жойлар, муассасалар барпо этилиб, инфратузилма тармоқларига юклама ортмоқда. Шунга қарамай, яна йилига 20 минг хонадонли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор.…

Ўзбекистон Президенти Покистон делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув аввалида юқори даражали меҳмон давлатимиз раҳбарига Покистон Президенти Ориф Алвий ва Бош вазир вазифасини…

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Ўзбекистон маданияти ва санъати оғир жудоликка учради. Миллий қўшиқчилик санъатимизнинг атоқли намояндаси, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев шу йил 4 сентябрь куни 77 ёшида вафот этди. Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилди.1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)ни тамомлаб, меҳнат…

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида” Идоранинг қарорлойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/85462)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-09-04 дан 2023-09-19 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 85462 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” Идоранинг қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/85460)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-09-04 дан 2023-09-19 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 85460 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!

Биринчи Президентимиз хотирланди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди. Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, давлат бошқарувини янгидан қурган, тарихимизнинг мураккаб ва оғир даврларида барқарорликни сақлаб, халқимиз манфаатларини таъминлаган.…