Ўзбекистон Президенти Шуша шаҳрида бўлди

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва рафиқаси ҳамроҳлигида Шуша шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар. Шуша “Қорабоғ дурдонаси”, “Кавказ санъати маркази” ва “озарбайжон мусиқаси бешиги” номлари билан маълум. Шаҳар бир қатор таниқли фан, маданият ва санъат арбоблари ватанидир. 2021 йилдан буён Шуша Озарбайжоннинг маданий пойтахти ҳисобланади, 2023…

Қорабоғда Мирзо Улуғбек номидаги мактаб очилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифининг иккинчи кунида икки давлат раҳбарлари рафиқалари билан бирга Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф буюрдилар. Ўтган қарийб 30 йилда Фузулий буткул вайрон бўлиб, “арвоҳ шаҳар”га айланган эди. Ҳарбий ҳаракатларга қадар бу ерда 18 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилган. 2020 йилда қайта тиклаш ишлари бошлангач, шаҳарга аста-секин ҳаёт қайтмоқда.…

Ўзбекистон Президенти Фузулий шаҳрига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи куни рафиқаси билан бирга Фузулий шаҳрига келди. Олий мартабали меҳмонларни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва рафиқаси кутиб олди. Шаҳар буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Муҳаммад Фузулий шарафига номланган. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларигача Фузулий туманида саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланган. Бу ерда кутубхоналар, маданият уйлари, музейлар,…

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари музокаралар натижаларидан мамнунлигини билдирдилар

Олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар. Давлатимиз раҳбари ҳар доимгидек самимий меҳмондўстлик учун Озарбайжон етакчисига миннатдорлик билдирди. – Сайловдан кейинги биринчи ташрифимни айнан Озарбайжонга амалга ошираётганим рамзий маънога эга. Бу икки томонлама ҳаморлигимиз энг юксак даражага чиққани, яқинлашишга ўзаро…