Ўзбекистон ва Туркия етакчилари кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги самарали алоқалар изчил ривожланиб…

Инвестиция лойиҳаларининг ижроси кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Маълумки, ушбу мамлакатлар катта иқтисодий ва инвестициявий имкониятларга эга. Сўнгги йиллардаги мунтазам мулоқотлар туфайли Ўзбекистоннинг улар билан муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди, ҳамкорликнинг турли йўналишларида алоқалар фаоллашди. Давлатимиз раҳбари 2019 йилда Японияда, 2022 йилда Венгрияда расмий ташриф…

Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, Янги Ўзбекистоннинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, шунингдек, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва умуминсоний…

Ўзбекистон халқига Ҳалқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги

Қадрли ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун Ўзбекистон халқини 30 июль – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман. Кўпмиллатли халқимиз – бизнинг энг катта бойлигимиз, юртимиздаги миллатлар ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик – барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам асосидир. Азал-азалдан ўзининг дўстлик, биродарлик ва бағрикенглик анъаналари билан шуҳрат…

Давлат раҳбари янги массив қурилишини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишини бориб кўрган эди. Вилоятга бу галги ташриф чоғида ишларнинг бориши яна бир бор кўздан кечирилди. Бугунги кунда 300 гектарли улкан майдонда жадал қурилиш кетмоқда. Бу ерда 65 мингдан зиёд аҳолига мўлжалланган 298 та кўп қаватли уй бунёд этилади. Аҳоли зич яшайдиган шаҳар ва вилоят…

Президент: Мақсадимиз – адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилиш

Фарғона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июль куни ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. – Биз ислоҳотларимизнинг илк кунлариданоқ инсон қадрини улуғлашни энг олий қадрият сифатида эътироф этдик.  Янгиланган Конституциямизда ҳам Ўзбекистон ҳуқуқий давлат эканлигини муҳрлаб қўйдик. Ягона мақсадимиз – адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш…

Фарғонада саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чоралар белгиланди

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида ўнлаб корхоналар самарали фаолият юритмоқда. Яқинда бу ерда “BNBM Building Materials Central Asia” корхонаси очилди. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида ушбу корхонани кўздан кечирди. Корхонага 30 миллион доллар тўғридан-тўғри хориж инвестицияси йўналтирилиб, йилига 30 миллион квадрат метр гипсокартон ва 4 миллион квадрат метр декоратив гипсокартон ишлаб чиқариш қуввати яратилди. 200 та…

Президент маҳалла аҳли билан самимий суҳбат қурди

Давлатимиз раҳбари Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Хитой маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди. Бу ерда 2 минг 800 нафарга яқин аҳоли яшайди. Одамлар томорқадан унумли фойдаланади. Аёллар тикувчилик билан шуғулланади. Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик рўзғорларга барака киритган. Ўндан ортиқ савдо дўконлари, мебелсозлик корхонаси, сартарошхона, тикувчилик ва ҳунармандчилик устахоналарида аҳоли иш билан банд. Шунингдек, ёшларнинг спорт…

Узумчиликда Олтиариқ тажрибаси кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар иқтисодиёти билан танишиш мақсадида 27 июль куни Фарғона вилоятига келди. Ҳар бир ҳудуднинг “ўсиш нуқталари”ни ривожлантириб, одамларга иш ўрни ва даромад манбаи яратиш – давлатимиз сиёсатининг устувор мақсади. Олтиариқ туманида деҳқончилик шундай таянч соҳа. Бу ернинг одамлари маҳсулот етиштириш ва уни экспорт қилишнинг ҳадисини олган. Илгари бу туманда ҳам…

Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Республикада маданият ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича самарали ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, мамлакатимизнинг туризм хизматларини диверсификация қилиш, айниқса, маҳаллий ва хорижий туристлар учун экоҳудудлар, тоғ ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарининг имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланган ҳолда экотуризмни ривожлантириш ишларини амалга ошириш зарур. Қолаверса,…