Расмий муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 11 май куни ўтказилган ҳудудларда энергия таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолатига бағишланган йиғилишда: мамлакатимизга бензин ва дизель ёқилғисини олиб келишга барча чекловлар олиб ташланганлиги; мутасаддилар олдига ҳозирдан бензин ва дизель захирасини шакллантириш вазифаси қўйилганлиги; ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланганлиги; яратилган шароитлар туфайли…

Қабул қилинган ҳужжатлар кўп қиррали Ўзбекистон-Сингапур муносабатларининг янада ривожланишига хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Хусусан, ташриф давомида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди: – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида меморандум; – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Сингапур Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум; – Ўзбекистон…

Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар

Бугун, 24 май куни, “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Сингапур Президенти мамлакатимиз раҳбарига Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва Сингапур делегациясига кўрсатилаётган илиқ қабул учун самимий миннатдорлик билдирди. Бўлажак Ўзбекистон Президенти сайловида катта муваффақиятлар тилади. Ушбу олий даражадаги ташриф икки мамлакат…

Сингапур Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун, 24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини…

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вакиллари Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) ташкил этилган ва жорий йилнинг 21 майидан 3 июнь кунига қадар давом этадиган халқаро тажриба алмашинув дастурида иштирок этишмоқда. “Рақобат қонунчилиги ва бозор иқтисодиётини ривожлантириш” деб номланган ушбу дастурда Ўзбекистон билан биргаликда Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон…

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий муассасалар ва давлат идораларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати бўйича тақдимот билан танишди. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 16 февралдаги қарори билан бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича дастур қабул қилинган эди. Унга кўра, жорий йилда ижтимоий соҳа ва давлат идораларида 220 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган. Йиғилишда мутасаддилар шу…

Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг биринчи моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгилаб қўйилди. Бу борадаги энг катта соҳалардан бири таълимдир. Уни изчил ривожлантириш мақсадида, маъмурий ислоҳотлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилди. Тизимни таркибий мақбуллаштириш, замонавий дастурларни…

18 май – Халқаро музейлар куни

Мазкур сана муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоʻмитасининг бир гуруҳ ходимлари иштирокида “Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси\~ҳамда “Шон-шараф музейи”га саёҳат ташкил қилинди. Жумладан, ташриф давомида музейда ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги шонли тарихи, халқимизнинг қаҳрамонлиги, фронт ва фронт ортидаги мардона меҳнати ҳақида мажмуадаги экспонатлар орқали танишишга муяссар бўлишди. Музейга бўлган саёҳат…

“Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Шон-шараф музейи”га саёҳат ташкил қилинди.

Мазкур сана муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг бир гуруҳ ходимлари иштирокида“Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Шон-шараф музейи”га саёҳат ташкил қилинди. Жумладан, ташриф давомида музейда ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги тарихи, халқимизнинг қаҳрамонлиги, фронт ва фронт ортидаги мардона меҳнати ҳақида мажмуадаги экспонатлар орқали танишишга муяссар бўлишди.    

Ўзбекистон Президенти қўшма корхоналарни ишга туширди ва Хитой ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи иккинчи куни доирасида қатор ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн ҳамроҳлигида шу кунларда Сиань шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмасига ташриф буюрди. Делегациялар икки мамлакатнинг саноат, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, фан, таълим ва инновациялар соҳаларидаги кооперациясига бағишланган стендларни кўздан кечирди.…