Рақобат қўмитаси томонидан коммунал соҳада 2026 йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар
Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг январь–сентябрь ойлари давомида коммунал соҳада амалга оширилган асосий ишлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
Рақобат қўмитасига ўтган даврда истеъмолчилардан жами 44 359 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 21 305 таси (48 фоиз) уй-жой коммунал, транспорт хизматлари масалаларига тўғри келади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 37 880 таси 85,4 фоизи
(69 фоизи қаноатлантирилган, 16,4 фоизи ҳуқуқий тушунтириш берилган) ижобий ҳал этилган бўлиб, 8 фоизига тушунтириш берилган, 4 фоизи жараёнда, 2,6 фоизи ваколатли органларга юборилган. Натижада истеъмолчиларга
36 млрд. сўм миқдорда етказилган зарар қайта ҳисоб–китоб қилинган.
Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида коммунал соҳалар бўйича қуйидаги 7 та йўналишда тизимли ўрганишлар олиб борилди:
- Аҳоли хонадонларидан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишдаги муаммолар;
- Суюлтирилган газ балонларини аҳолига етказиб беришдаги муаммоларни ўрганиш;
- Аҳолига ичимлик сувини бир меъёрда ва белгиланган сифатларда етказиб берилиши юзасидан;
- Истеъмолчилар томонидан электр энергияси ҳисоблагичларини ўз ҳисобидан харид қилиш ҳолатлари юзасидан;
- Темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда (ҳар бир йўналиш кесимида) йўловчи ташиш бўйича қатновларнинг кечикиши, яъни йўловчиларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш бошланмаслиги ва/ёки тугалланмаслиги ҳолатларни ўрганиш
- Истеъмолчига тақдим этилаётган темир йўл чиптада кўрсатилган маълумотлар ҳаққонийлигини ўрганиш;
- Чиқинди хизмати учун ҳисобланган «нореал» қарздорликларни келиб чиқиш сабаблари, хусусан вақтинча яшаш манзилида бўлмаган фуқаро бўйича ўрганиш;
Ўрганишларда истеъмолчилардан жами 97,8 млрд. сўм миқдорида ортиқча ҳақ олинганлиги аниқланган. Ўтказилган тизимли ўрганишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 64,9 млрд. сўм миқдоридаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Хусусан, маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатишда истеъмолчиларга кўрсатилмаган хизматлар учун қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланган. Жумладан, Қорақалпоғистон Рес. 1,6 млрд. сўм, Андижон вилояти 15,5 млрд. сўм, Бухоро вилоятида 4,1 млрд. сўм, Қашқадарё вилоятида 901 млн. сўм, Навоий вилоятида 14,6 млрд. сўм, Наманган вилоятида 6,3 млрд. сўм, Самарқанд вилоятида 4 млрд. сўм, Сирдарё вилояти 2,2млрд. сўм, Тошкент вилояти 925 млн. сўм асоссиз ҳисобланганлиги аниқланди ҳамда истеъмолчиларга қайта ҳисоб китоб қилиб берилиши таъминланди.
Шунингдек, табиий газ таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчиларга кўрсатилмаган хизматлар учун Қорақалпоғистон Республикасида 2,6 млрд.сўм қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланган ҳамда истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.
Шу билан бирга, “Qoraqalpoq suv ta’minoti» АЖ корхонаси томонидан истеъмолчиларга ичимлик суви тарифларида 499 млн. сўм белгиланган суммадан юқори ҳисобланганлиги аниқланиб,истеъмолчиларга қайта ҳисоб китоб қилиб берилиши таъминланди.
“Namangan suv ta’minoti» АЖ томонидан аҳолига истеъмолга яроқсиз ичимлик суви етказиб бериб, унга 285 млн. сўм ҳисоблангани аниқланиб истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Шунингдек, истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти тарифларда белгиланган суммадан юқори ҳисобланганлиги Тошкент вилояти “Иссиқлик таъминоти» МЧЖ корхонаси томонидан 582 млн. сўм аниқланиб истеъмолчиларга қайта ҳисоб китоб қилиб берилди.
Рақобат қўмитаси томонидан коммунал соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.








