Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида брифинг бўлиб ўтмоқда.

#брифинг #live Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида брифинг бўлиб ўтмоқда. Рақобат қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Отабек Усмонов «Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида товар, молия ва рақамли бозорларда ўтказилган таҳлиллар» юзасидан маълумот бермоқда. Брифингда 158 та товар ва хизматлар бозорида ўтказилган экспресс-таҳлиллар,…

ДИҚҚАТ, ЧЕЛЛЕНЖ!

#Жамоатчилик_назорати #Челленж ДИҚҚАТ, ЧЕЛЛЕНЖ! Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси барча истеъмолчиларни челленжда фаол иштирок этишга чорлайди! Асосий мақсад — истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, савдо дўконларида нархномадаги ва кассадаги нархлар ўртасидаги тафовутларни ҳамда маҳсулотларнинг яроқлилик муддати билан боғлиқ камчиликларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш. Нима қилиш керак? Нархномадаги…

ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, миллий брендларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси миллий брендлар эгалари бўлган ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар фаолиятида учраётган қуйидаги салбий ҳолатлар бўйича мурожаат ва таклифларни қабул қилади: маҳаллий маҳсулотларга нисбатан инсофсиз рақобат, шу жумладан: демпинг…

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги тартиб жорий этилди

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сон Қонуни билан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда муҳим ўзгартиришлар киритилди. Нималар ўзгарди? Қонунга асосан, агар сотувчи товарни шартномада белгиланган муддатда етказиб бермаса, у ҳар бир кечиккан вақт бирлиги (дақиқа, соат, кун) учун ушбу товар нархининг 0,5% миқдорида…

Эълон: 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида қонунбузарликка йўл қўйган ташкилотлар реестри

Рақобат қўмитаси томонидан 2025 йилнинг январь–июнь ойлари давомида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан олиб борилган мониторинг ва назорат тадбирлари якунига кўра, қонунбузарликка йўл қўйган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимиятлар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан табиий монополия субъектларининг реестри шакллантирилди ва жамоатчиликка эълон қилинди. Ушбу реестрда қонун ҳужжатларини бузган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар, бузилиш тури…

ЭЪЛОН!

Жорий йилнинг 1 май куни Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтади. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи В.Қаҳҳоров иштирокида ҳудудий бошқарма томонидан 2024 йил якунлари ва 2025 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи эшитилади. Шу муносабат билан, барча ОАВ вакиллари ушбу тадбирга таклиф…

ЭЪЛОН!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида Қўмитанинг навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи Ф.Саматов, тегишли ҳамкор ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштироки кутилмоқда ҳамда ҳудудий бошқарма томонидан 2024 йил якунлари ва 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилади ва долзарб…

ЭЪЛОН!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, , ҳудудий бошқарма бошлиғи Б.Тойиров ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилотлар иштироки кутилмоқда. Тадбирда ҳудудий бошқарма бошлиғи Б.Тойиров 2024 йил якунлари ва 2025 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи…

ЭЪЛОН!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасида Қўмитанинг навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиғи С.Садиков иштирокида бошқарма томонидан 2024 йил якунлари ва 2025 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари тақдим этилади. Шу муносабат билан, барча ОАВ вакиллари ушбу…