Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 май куни Сиань шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Етакчилар иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12 май куни…

«Марказий Осиё – Хитой» саммити иштирокчилари тантанали кутиб олинди

Сиань шаҳридаги Тан сулоласи боғида “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва рафиқаси тантанали кутиб олдилар. Маросимда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва рафиқаси, Тожикистон Республикаси Президенти…

Халқаро семинар

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари «Марказий Осиё мамлакатларида адолатли тарифларга эришиш учун хизматлар нархини тартибга солиш» мавзусига бағишланган семинарда иштирок этмоқда. Бугун, 2023 йил 17 май куни Тошкент шаҳридаги “Radisson Blu Tashkent” меҳмонхонасида «Марказий Осиё мамлакатларида адолатли тарифларга эришиш учун хизматлар нархини тартибга солиш» мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтмоқда. Мазкур семинар…

Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, идора ва ташкилотлар бошқарув ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курси тугади.

Ушбу курсда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари ҳам иштирок этиб, Якуний тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтди. Курсни якунлаган тингловчиларга Давлат бошқаруви академияси сертификатлари топширилди.

БИРЖА САВДОЛАРИДА ИСТЕЪМОЛ ВА ТЕХНИК ЭТИЛ СПИРТИ МАҲСУЛОТИНИ ХАРИД ҚИЛУВЧИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

БИРЖА САВДОЛАРИДА ИСТЕЪМОЛ ВА ТЕХНИК ЭТИЛ СПИРТИ МАҲСУЛОТИНИ ХАРИД ҚИЛУВЧИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарорига асосан: биржа савдоларида харид қилинган истеъмол ва техник этил спиртининг (кейинги матнда “спирт” деб юритилади) ўз эҳтиёжидан ортган қисмини реализация қилиш…

ҚЎМИТА ХОДИМЛАРИ САМАРҚАНДДА      

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7- февралдаги 3514-сонли “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, Ўзбекистонда туризмнинг зиёрат, маърифий, ижтимоий, маданий-кўнгилочар, экологик, этнотуризм турларига аҳолининг қизиқиши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари ҳам 6-7 май кунлари «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишди. Қўмита…

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ДАСТУРЛАРИ АМАЛДА

Янги Ўзбекистонда барча соҳа қатори инсонга бўлган муносабат ҳам тубдан ўзгариб бормоқда, бунда асосий мақсад инсон қадри учун унга эътибор ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳам бундай хайрли ишларда фаол иштирок этмоқда. Қўмита томонидан бугунги кунгача ”Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож яшовчи…

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ НАРХЛАРИНИНГ СУНЪИЙ РАВИШДА ОШИРИЛИШИ ОЛДИ ОЛИНАДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида алоҳида модул ишлаб чиқилди. Бундан кўзланган асосий мақсад истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва фармацевтика соҳасида қонунчилик меъёрларининг истеъмолчи фойдасига ишлашини интерактив усулларда назорат қилишдан иборат. Ушбу янги тизим бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш онлайн тарзда тезкор амалга оширилади…

“Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизни бурчимиз” мавзусида ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга ҳамда Қўмитанинг ички аудит, коррупцияга қарши комплаенс ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармасининг 2020 йил 1-ярим йиллик иш режасига асосан, Қўмита тизими ходимларини коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларини ошириб бориш мақсадида ўқув…