РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИДА «АКСИЛКОРРУПЦИЯ ОЙЛИГИ» БОШЛАНДИ!
Рақобат қўмитаси томонидан, 15 ноябрдан 15 декабрга қадар Қўмита тизимида «Аксилкоррупция ойлиги» ўтказилмоқда.
9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган мазкур ойликдан кўзланган мақсад — коррупциянинг олдини олиш, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдир.
📌 Ойлик доирасида:
➡️Тарғибот тадбирлари;
➡️ Ҳуқуқий тушунтиришлар ва профилактик учрашувлар;
➡️Очиқ мулоқотлар;
➡️Коррупциявий хавф-хатарларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.
Тадбирлар Қўмитанинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотларида ташкил этилади.
‼️ Коррупцияга қарши курашиш — фақат бир ойлик тадбир эмас, балки ҳар биримизнинг кундалик масъулиятимиздир!








